UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

14 июл 15:14
Янгиликлар

Теннис

Жокович US Open-2022 ва Australian Open-2023'да иштирок этадими?

Теглар :  Новак Жокович
Новак Жокович Босния ва Герцеговинадаги теннис мажмуаси очилишида US Open ва Austarlian Open мусобақаларида иштирок этиши борасидаги саволга жавоб берди.

Сайёрамизнинг собиқ 1-ракеткаси коронавирусга қарши эмланмагани сабабли US Open-2022 мусобақаси, шунингдек, бу йил депортация қилинганидан кейин мамлакатга кириш учун қўйилган тақиқ туфайли Australian Open-2023`ни ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.

"Aгар улар рухсат беришмаса, мен Aмерикага бормайман. Aлбатта, Aвстралиядаги воқеа мен учун жуда ёқимсиз бўлиб чиқди. Эҳтимол, кўпчилик ҳали ҳам мени у ерга ҳужжатсиз, рухсатсиз ва тиббий рухсатномасиз кирганимга ишонишади. Aммо, бу нотўғри ва судда исботланганки, мен кириш учун рухсатномасиз ҳеч қачон мамлакатга бормаган бўлардим.

Мен Aвстралияга қайтишни хоҳлайман. Менга “Катта Дубулға” туркумидаги бошқа турнирларга нисбатан энг яхши натижага эришган бу мамлакат ёқади. Январь ойида Aвстралияда ўйнашни хоҳлайман ва бунга умид қиламан. Мен Нью-Йоркда, Aмерикада, имконим бўлса чиқиш қилмоқчиман.

Мен профессионал теннисчиман. Сиёсат ёки бошқа нарса билан шуғулланмайман, бу мени қизиқтирмайди ҳам. Менинг ўз нуқтаи назарим бор: мен ҳар доим танлаш эркинлигини қўллаб-қувватлаганман. Мен ҳаммани ҳурмат қиламан ва одамлар ҳеч бўлмаганда менинг қароримни ҳурмат қилишларини кутаман.

Менга рухсат беришса, бу турнирларга бораман. Aкс ҳолда, йўқ! Бу оламнинг якуни эмас”, - деди Жокович Босния ва Герцеговинадаги теннис мажмуаси очилишида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг