UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23Одилхон Камалов боксдаги дебют жангини ўтказди 0 19:45Муҳиддин Мамажоновни енгган Фазлиддин Мадраҳимов энди Амирхон Алихўжаевни жангга чорлади 0 19:2020 яшар Итаума навбатдаги жангида ҳам рақибини нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 18:59Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи 0 18:36Tepe Sigeman 2025. Жавоҳир Синдаров бугун чемпионликни расмийлаштириши мумкин 0 17:59Бугун Одилхон боксда дебют қилади (Барча тафсилотлар) 0 17:21Мовсар Евлоев Дана Уайтга мурожаат қилди 0 16:33Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди 0 15:47Тайсон Фьюри қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди 0 14:58Билол Муҳаммад навбатдаги рақиб ва жанг санасини айтди 0 14:05UFC собиқ чемпиони Жон Жонсга: "Камарни ҳимоя қил, ёки ундан воз кеч" 0 13:18CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 12:27Делла Маддалена Махачевга қарши жанг олдидан Волкановскидан маслаҳат олмоқчи 0 11:36"Қайтиш ниятинг бўлмаса, жим ўтир". Собиқ чемпион Тайсон Фьюрининг эҳтимолий қайтиши ҳақида гапирди 0 10:48Жон Жонсдан камарни олиб қўйиш бўйича петиция эълон қилинди, спортчи эса бунга муносабат билдирди 0

12 дек 09:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Жонибек Отабеков - жаҳон чемпионати совриндори!

10-11 декабрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича ноолимпия вазн тоифалари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Бирлашган спорт курашлари ассоциацияси (UWW) Рио-2016 Олимпиадаси ўйинларига ҳар бир йўналишда мавжуд 8та вазн тоифасидан 2тасини киритмаган эди.

Айнан мана шу вазнларда жаҳон чемпионати ташкил этилди. Йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Якунда ҳамюртларимиздан фақат бир нафари совриндорлар сафидан жой олди. Юнон-кураши баҳсларида 2015 йилги Осиё чемпионати совриндори Жонибек Отабеков бронза медали билан тақдирланди.

80 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Отабеков бронза медали учун кечган баҳсда грузиялик Николаз Келасовни мағлубиятга учратди. У нимчорак финалда хорватиялик Ненад Жугаяни 6:4, чорак финалда япониялик Соха Сакабедан 6:3 ҳисобида устун келганди.

Лекин ярим финалда россиялик Рамазан Абачараевга 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эркин кураш баҳсларининг 70 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Рашид Қурбонов эса бронза медали учун ўтказилган учрашувда эронлик Мустафа Хусейнхонига кичик ҳисобда ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг