10 авг 14:43
Янгиликлар
Теннис
Жўрабек Каримов ярим финалда 129 дақиқалик учрашув ўтказди
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этяпти. Ҳозиргина ҳамюртимиз ярим финал учрашувини ўтказди.
Мусобақанинг учинчи рақамли иштирокчиси бўлган Жўрабек финал чиптаси учун исроиллик Игорь Смиланскига қарши кортга чиқди. Икки соату 9 дақиқа давом этган баҳсда Жўрабек турнирнинг бешинчи ракеткасини 1:6, 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар