30 сен 12:30
Янгиликлар
Теннис
Жўрабек Каримов ярим финалда ютқазди, финалда “ўзбекча дерби” бўлмайди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Хабар берганимиздек, бугун турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида эътироф этилган ҳамюртимиз Санжар Файзиев финал чиптасини курашчсиз қўлга киритган эди.
Унинг ярим финалдаги рақиби россиялик Михаил Фуфугин жароҳати сабаб кортга чиқмаган ва бунинг натижасида Файзиев курашсиз финалга йўлланма олганди.
Ҳозиргина яна бир теннисчимиз Жўрабек Каримов ҳам финал чиптасини расмийлаштирди. Файзиевдан фарқли равишда Жўрабек уч сетли мураккаб учрашув ўтказди.
Турнирнинг еттинчи ракеткаси бўлган ҳамюртимиз мусобақада бешинчи рақам остида ҳаракат қилган эстониялик Владимир Ивановга қарши кортга чиқди. Уч соату 12 дақиқа давом этган баҳсда Иванов 7:5, 1:6, тай-брекда 7:6(4) ҳисобида зафар қучди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Aniqroq malumot yozinglar xato yozmasdan