28 сен 11:25
Янгиликлар
Жўрабек ва Санжар Чимкентдаги турнирнинг чорак финалида
Бугун ушбу мусобақада чорак финалчилар аниқланмоқда. Турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида эътироф этилган ҳамюртимиз Санжар Файзиев бугун иккинчи давра учрашувида беларуслик Максим Тибарни 6:0, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Энди Файзиев ярим финал чиптаси учун Виктор Балудага қарши кортга чиқади. Россиялик бу теннисчи турнирнинг олтинчи ракеткаси ҳисобланади.
Балуда бугун ҳамюрти Кристиан Лозандан икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида устун келди.
Яна бир теннисчимиз Жўрабек Каримов ҳам бугун чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Турнирнинг еттинчи ракеткаси бўлган Жўрабек иккинчи даврада россиялик Сергей Дорожкинни енгди. Аниқроғи, бешинчи сетдан сўнг Дорожкин баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Фикрлар