UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

29 июн 17:28
Янгиликлар

Тадбирлар

Жойларда «Ёшлар кубоги» мусобақалари қизғин давом этмоқда

Мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» доирасида «Ёшлар кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» доирасида спортнинг стол тенниси, мини футбол, волейбол ва бадминтон турлари бўйича «Ёшлар кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан ташкил этилган мазкур мусобақалар карантин қоидалари асосида очиқ спорт майдонларида ижтимоий масофа сақланган ҳамда ташриф буюрувчилар сони чекланган ҳолда ўтказиляпти.

Жумладан, Қарши шаҳрида вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби базасида ўтказилган мусобақаларда 150 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида эса туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшган ва уюшмаган ёшлар ҳамда БЎСМ ўқувчилари ўртасида енгил атлетика, мини футбол, волейбол спорт турлари бўйича мусобақалар ҳамда оммавий югуриш марафони ўтказилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг