UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0

17 мар 07:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жозе Альдо икки йиллик танаффусдан сўнг "қафас"га қайтмоқда

Бразилиялик афсона UFC промоушенидаги сўнгги жангини 2022 йилда ўтказган эди.

Хабарларга қараганда, Жозе 5 май куни ўз ватани Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган UFC 301 турнирида жанг қилади. Альдо ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган. У UFC 301 турнирининг Co main-event жангида америкалик Жонатан Мартинесга қарши октагонга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Альдо ўзининг сўнгги жангини 2022 йилнинг августида UFC 278 турнири доирасида грузиялик Мераб Двалишвилига қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учраган эди. Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ўша мағлубиятдан кейин фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Двалишвилидан мағлубиятига қадар у 3 та ғалабали серия билан келаётганди. Альдо Роб Фонт, Педро Муньос ва Марлон Верани таслим этган эди.

Маълумот учун, Жозе Альдонинг бўлажак рақиби Жонатан Мартинес UFC рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. У кетма-кет олтита жангда ғалаба қозонган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг