UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

26 янв 10:01
Янгиликлар

Шахмат

Жумаев Ченнайда чемпион билан бир хил очко тўплади, лекин 4-ўринни эгаллади, собиқ ҳамюртимиз эса учинчи бўлди!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Ўз тарихида ўнинчи бор ташкил этилган Chennai Open International турнирида 22 давлатдан 267 нафар шахматчи иштирок этди. Улар орасида ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Марат Жумаев (2434) ҳам нисбатан олганда муваффақиятли дона сурди.

Эътиборлиси, турнир ғолиби каби 10 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳамюртимиз якунда қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўрин билан кифояланди. Якунда бир йўла беш нафар иштирокчи ҳисобида 8 очкодан бор эди. Ана шу беш нафар шахматчи орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган ҳиндистонлик Лахман Ченнай турнири ғолибига айланди.


Россиялик Иван Розум кумуш, собиқ ҳамюртимиз айни пайтда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Тимур Гареев бронза медали билан тақдирланди. Гареев сўнгги турда 8 очкога эга бўлиб турган Розумни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Самарқандлик гроссмейстер Марат Жумаев эса сўнгги 10-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи сингари 7 очкога эга бўлиб турган испаниялик Маркос Вега Ланезани таслим этди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг