UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Режалар бор, фақат "хайп" учун". Царукян боксда дебют қилиш истагини билдирди 0 15:51Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади? 0 15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0

16 янв 08:05
Янгиликлар

Шахмат

Жумаев Нью-Делидаги турнирда кучли учликка кириб олди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий халқаро турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

15th Delhi International Open Grandmasters сhess tournament мусобақасида уч нафар гроссмейстеримиз – Марат Жумаев, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоевалар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. 

Кеча ўтказилган 9-тур учрашувларидан сўнг Марат Жумаев 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ўриндаги шахматчи ҳисобида ҳам 7,5 очко бор. 

Жумаев 9-партияда қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи сингари 6,5 очко жамғариб турган ҳиндистонлик Ниранжан Навалгундни мағлубиятга учратди.


Бугун ҳамюртимиз 10-тур учрашувида мусобақанинг бешинчи тартиб рақамли иштирокчиси ҳиндистонлик Мурали Мартикеянга қарши қора доналарда ҳаракат қилади. Жумаев турнирда 20-рақам остида таснифланган.

Сарвиноз Қурбонбоева бу сафар қора доналарда ўйнаб, мезбон шахматчи Викрамжит Синхга ютқазиб қўйди. У кечаги мағлубиятдан сўнг 44-ўриндан 73-поғонага тушиб кетди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса қора доналарда ҳаракат қилиб, мезбон шахматчи Гош Ароняк билан муросага келди. Гулруҳбегим 5,5 очко билан 52-поғонани банд этган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг