UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади? 0 15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0

15 янв 08:30
Янгиликлар

Шахмат

Жумаев Нью-Делидаги турнирнинг пешқадамлари сафига қўшилди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий халқаро турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

15th Delhi International Open Grandmasters сhess tournament мусобақасида уч нафар гроссмейстеримиз – Марат Жумаев, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоевалар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти. 

Кеча ўтказилган 8-тур учрашувларидан сўнг Марат Жумаев 8 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, пешқадамлар сафига қўшилди. Гроссмейстеримиз қўшимча коэфицентларга кўра 16-поғонадан 8-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи поғонадаги шахматчи ҳисобида ҳам 6,5 очко бор. 


Жумаев 8-партияда мусобақанинг тўртинчи рақамли иштирокчиси, италиялик гроссмейстер Давид Албертони мағлубиятга учратди. Бугун у ўзи сингари 6,5 очко жамғариб турган ҳиндистонлик Ниранжан Навалгундга қарши қора доналарда ҳаракат қилади.

Сарвиноз Қурбонбоева оқ доналарда ўйнаб, россиялик халқаро гроссмейстер Андрей Девьяткинга ютқазди. У қўшимча кўрсаткичларга кўра 44-ўриндан жой олган.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса оқ доналарда ҳаракат қилиб, мезбон шахматчи Мукержи Дебарши билан дуранг ўйнади. Гулруҳбегим 5 очко билан 52-поғонани банд этган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг