UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

29 янв 13:04
Янгиликлар

Шахмат

Журналистлар дона сурди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ШахматОАВ
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан мамлакат шахмат федерациясида ОАВ вакиллари ва блогерлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилди.

Мамлакатимизда журналистларни спортга кенг жалб этиш, улар иштирокида турли мусобақалар ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар оммавий ахборот воситалари ходимларига доим кўтаринки кайфият, ижодий жўшқинлик бахш этади.

Таъкидлаш жоизки, олтмиш тўрт катак ичида кечадиган шахмат ўйинларида нафақат спорт ва санъат, балки фалсафа, мантиқ, ҳисоб илмлари ўзаро жамланиб, ажиб уйғунлик касб этади.

Давомли мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи интеллектуал ўйинлар ичида энг асосийси ва мураккаби, мукаммали бўлган шахмат билан таниқли журналистлар, қалами ўткир ижодкорлар мунтазам шуғулланиб келгани бежиз эмас. Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида ҳам шахмат ишқибозлари кўпчиликни ташкил этади.

Мамлакатимизда ОАВ вакиллари ва блогерлар орасида шахмат спортини янада оммалаштириш, уларга ўз иқтидорини намоён этишига имкон яратиш мақсадида ташкил этилган шахмат бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида ҳар бир вилоятдан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан журналистлар қатнашди.

Ҳакамлар иштирокчиларнинг ҳар бир партия бўйича эришган натижаларини, баҳслар муросасиз ўтаётганини қайд этиб боришди. Қизғин беллашувлар якунига кўра, аёллар ўртасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Ёқутхон Эркабоева биринчи, Сурхондарё вилояти вакили Динора Хурсандова иккинчи, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Дилобар Маматова учинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасида “Sirdaryo hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJ матбуот котиби Отабек Ҳайлаев биринчи, «Бухоронома» газетасининг мухбири Рустам Ибрагимов иккинчи, «Ўзбекистон» телеканали ходими Даврон Ғуломов учинчи ўринни қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров мамлакатимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, «ақл гимнастикаси»ни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ОАВ вакиллари ва блогерлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақасининг аҳамияти хусусида сўз юритди, журналистларни жипслаштирадиган бундай мусобақалар анъанавий кўриниш олиши лозимлигини таъкидлади.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг диплом, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди ва улар Марказий Осиё давлатлари журналистлари ўртасида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган шахмат бўйича Марказий Осиё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг