UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

15 июн 10:31
Янгиликлар

Ўқ отиш

Журналистлар ҳам спортчи бўла олишади(ми?)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Республика техник ва амалий спорт турлари маркази мамлакатимиздаги барча журналистларни касб байрамлари билан табриклаган ҳолда улар учун катта спорт байрамига ташкил этаётганини маълум қилади.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни. Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 июнь куни ОАВ ходимлари ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти кубоги учун мусобақа ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақа доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазмали чиқишлар, байрам тадбири ҳамда ғолибларни тақдирлаш тантаналари ташкил этилади. 

Иштирокчиларга мусобақадан бир кун олдин, яъни 21 июнь куни Республика техник ва амалий спорт турлари маркази тирида маҳорат сабоқларини олишлари учун шароитлар яратиб берилади.  

Мусобақа ташкилий қўмитаси барча оммавий ахборот воситаларини (теле, радиоканаллар, газета таҳририятлари, интернет порталларини) мазкур спорт байрамидан теле, радиодастурлар, мақола ва репортажлар тайёрлашга таклиф этади ҳамда бу жараён учун ўз ёрдамини аямаслигини билдиради.

Мусобақада иштирок этиш истагини билдирган ОАВ эса қатнашувчи ходимлари рўйхатини иловадаги жадвал асосида тасдиқлаб, [email protected] электрон почта манзилига 18 июнь кунига қадар юборишлари мумкин. (Тел.: 234-85-64 )


“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Корхона ташкилот директори

______________________ 

Исм шарифи ва имзо


2018 йил “___ июнь





Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан жорий йил 22 июнь куни спортнинг ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида ўтказиладиган мусобақада иштирок этувчи корхона-ташкилотдан

ТАЛАБНОМА 



Исм шарифи

Туғилган йили

Лавозими

Телефон рақами

1.





2.





3.





4.





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг