UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0

20 июн 15:04
Янгиликлар

Ўқ отиш

Журналистлар мерганликда ўзларини синаб кўришади

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Шу муносабат билан соҳа ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилади.

Ана шундай турнирлардан бири ўқ отиш бўйича ўтказилади. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил этилаётган мусобақада телевидения, радио, босма ва интернет нашрларда фаолият юритаётган барча ҳамкасбларимиз иштирок этишлари мумкин.

Шу ойнинг 20-23 июнь кунлари мусобақа иштирокчилари рўйхатга олинади. Унда қатнашишни истаган телевединие, радио, босма, интернет оммавий ахборот воситалари шу муддат ичида ўз ходимлари рўйхатини тақдим этишлари керак.

Шундан сўнг иштирокчилар 24 июнь куни 13:00дан 17:00га қадар ўқ отиш бўйича машқларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар. 27 июнь куни эса мусобақанинг асосий беллашувлари бўлиб ўтади. Ўша куни соат 11:00да тадбирнинг очилиш маросими ташкил этилади. 28 июнь куни ғолиб ва совриндорлар номига аниқлик киритилиб, мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Маълумот учун телефон: 223-67-12.

ОАВ иштирокчилар иштирокчилар рўйхатини шу рақамга факс орқали ҳам юборишлари мумкин.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг