UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

31 мар 17:45
Янгиликлар

Дзюдо

Кадамбаева ва Баратов Анталия "Катта Дубулға" бронза медали учун татамига чиқади

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" турнирининг биринчи кунги саралаш баҳслари якунига етди.

Саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳамюртларимиздан икки нафари 1/2 финалга қадар етиб келди ва кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.  

Сита Кадамбаева (-52 кг) финал остонасида Олимпиаданинг бронза медали соҳибаси британиялик Челси Жайлздан енгилди. Кечки дастурда дзюдочимиз испаниялик Эстрелла Шериф Лопезга қарши бронза медали учун курашади.

Дилшодбек Баратов эса финал чиптаси учун асли келиб чиқиши грузиялик, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилаётган Лука Мхеидзега имкониятни бой бериб қўйди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун бельгиялик Йорре Ферстрэтенга қарши татамига чиқади. 

Яна бир ҳамюртимиз Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг) 1/4 финалга қадар етиб келди ва бронза медали учун ўтиш беллашувда бразилиялик Аманда Лимага ютқазиб қўйди.  


Бронза медали учун баҳс

-52 кг вазн тоифаси

Сита Кадамбаева (Ўзбекистон) - Эстрелла Шериф Лопез


-60 кг вазн тоифаси

Дилшодбек Баратов (Ўзбекистон) - Йорре Ферстрэтен (Бельгия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг