UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

09 окт 13:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Калифорниядаги олтовлон ёхуд АҚШдаги проф боксчиларимиз сони ортиб боряпти + ФОТО

Америка заминида фаолиятини профессионал бокс йўналишида давом эттираётган чарм қўлқоп усталаримиз сони ортиб боряпти.

Россиянинг "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган ҳамюртларимиз ҳозирда Калифорнияда машғулотларни ўтказишяпти. Боксчиларимиз билан мураббийларимиздан бири Тўлқин Қиличев ҳам машғулот ўтказяпти. 

Бугунги кунда Америкада чарм қўлқоп усталаримиздан Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов ҳамда уларнинг сафига яқиндагина бориб қўшилган Исроил Мадримов проф бокс билан шуғулланяпти. 

Боксчиларимиздан Санжар Турсунов, Маҳмуд Ғоипов, Исроил Мадримов ҳали проф рингда жанг ўтказишмади. Қолган ҳамюртларимиз камида битта жанг ўтказиб улгуришди. Бу боксчиларимиздан ташқари океан ортида Шаҳрам Ғиёсов ва Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам проф рингдаги фаолиятини олиб боряпти. 

 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 окт 14:50:53
Dilshot Solihov
Isroil Madrimovga sal boridi kelasi yili WCB xamda osiyo jahon chimpiyanatlari boridi aynan 75 kg ashadi raqibimiz KUBA maktabidan yaqol ustun edik endi kelasi yili butun jahon bokis seryasini yutomasak kerak!
   
09 окт 13:50:54
Bek
Қойил. Тўлқин Қиличев хам фаолиятини проф бокс мураббийи сифатида давом эттирса керак. Энди ўзбек хаваскор боксида авлодлар алмашинуви юз беради. Тез орада океан ортида Хасанбой Дўстматов (унинг вазни хаваскор боксда қисқарганлиги туфайли) ва Шахобиддин Зоировни хам кўрсак ажаб эмас. Омад спортчиламизга.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг