UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

27 июн 17:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

“Камару Усман, тайёр тур”. Қозоғистонлик жангчи мухлисларини ҳайратлантирди

“Камару Усман, тайёр тур”. Қозоғистонлик жангчи мухлисларини ҳайратлантирди

Раҳмонов Таймусов ва Бернсни мағлуб этган жангчини қийинчиликсиз таслим этди

Лас-Вегасда ўтказилган UFC Fight Night 190 турнирида қозоғистонлик ёрқин ММА жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтди. У бразиялик Мишелю Празерисга қарши курашди ва ғалабага эришди. Раҳмонов 39 ёшли бразиялик билан жангга ўзининг тажрибаси билан эришди. У профессионал сифатида 13 та жанг ўтказган ҳамда барчасида муваффақият қозонган. UFC'да эса иккинчи марта октагонга кўтарилди. Раҳмонов дебютида Алексей Оливейрани таслим бўлишга мажбур қилган. Бу кураш UFC 254 кечасида бўлган, шунингдек турнирда Хабиб Нурмагамедов ҳам мастер-класс намойиш қилган. 

Празерисга келсак, 39 ёшли фахрий жангчи Майрбек Тайсумов ҳамда камар учун даъвогар Гилберт Бернс устидан ғалаба қозонган, австриялик Чечен Исмаил Наурдиевдан маъғлубиятга учраганидан сўнг октагонга кўтарилди. Фахрий жангчида ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиш имконияти туғулди.

Жангнинг дастлабки сонияларидаёқ ММА да ўзининг 30-жангини ўтказаётган Празериснинг рақибидан қўрққанлиги ҳайратланарли тус олди. Бразиялик бор кучи билан курашдан қочишга уринди, бироқ унда имконият бўлмади. Раҳмонов рақибини таслим бўлишга мажбурлади ва бироздан кейин биринчи тейкдаунни амалга оширди. 

Чарчаб қолган бразиялик ҳеч нарса қила олмас, ҳаттоки қарши ҳужум ҳам қила олмади, Шавкат эса асабийлашмасдан жанг қилди. 

Иккинчи раундда Раҳмонов ишини якунига етказди. Навбатдаги тейкдаун бразияликни йиқитди. Гранд-энд-паунддан кейин Раҳмонов рақибини бўғишни бошлади ва жангга нуқта қўйди. 

Раҳмонов фаолиятидаги ўн тўртинчи ва УФC даги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Америка лигасидаги икки муваффақиятга муддатидан олдин эришди. 

ESPN Раҳмоновнинг бу ғалабасидан кейин уни “муаммо” деб аташни бошлади. 

Шавкатни қўллаб-қувватлаганлар бу муваффақиятдан жуда хурсанд бўлишди. Унинг собиқ мухлислари эса севимли жангчиси тез орада яримўрта вазн ёифасидаги Камару Усманга ҳам қийинчиликлар туғдиришига ишончи комил. 

Инстаграм фойдаланувчиларидан бири UFC Россия саҳифасида: “Камару Усман, тайёрлан. Сенга қарши қозоқ жанг қилади. Худо хоҳласа, у навбатдаги чемпион”,-деб ёзди.

Бошқа бир обуначи эса лиганинг машҳур юлдузи Шавкатнинг кейинги рақиби бўлиши мумкинлигини ёзиб қолдирган. 

“Навбат Хамзат Чимаевга”. “Йўлбарс, олға, Қозоғистон”,-каби бир соат ичида мингдан ортиқ комментариялар ёзилган. 

Албатта, ҳозирча Шавкатнинг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапириш эрта, аммо унинг UFC'даги ғалабалари Қозоғистонликларга умид бахш этади.  Раҳмонов ажойиб кураш маҳоратини намойиш қилиб, икки марта муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди. 

Шунингдек Шавкат билан жанггача Празерис ҳеч қачон муддатидан олдин енгилмаган эди. 39 ёшли брзазиялик фаолиятидаги тўртинчи мағлубиятга учради, бироқ олдинги муваффақияцизликлари ҳакам қарори билан қабул қилинган эди. 

Шундай қилиб Шавкатнинг йўли кичкина бўлса ҳам тарихий ютуқлардан бошланди.


Хорижий сайтлар асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг