UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

11 окт 07:02
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимизнинг Олимпиада йўлланмаси учун имкониятлари муҳокама қилинди

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамаоси вакиллари ҳам Токио Олимпиадасига лицензия олиш учун астойдил тайёргарлик олиб бормоқда.

Голландияда ўтган жаҳон чемпионати вакилларимиз учун омадсиз келган бўлса ҳам терма жамоамиз вакилларида шу йилнинг 21-29 ноябрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтадиган Осиё чемпионати орқали яккалик, келаси йил Германиянинг Берлин шаҳрида эса жамоавий йўналишда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд. 

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида вакилларимизнинг мазкур мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги, мерганларимизнинг мусобақага қандай спорт формасида етиб бораётгани бўйича Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг ҳисоботи бўлиб ўтди. 

Ҳисоботда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раҳбари Отабек Имамов вакилларимизнинг бўлажак мусобақага олиб борган тайёргарлиги, Осиё чемпионатидан нималар кутилаётгани ҳақида гапириб берди. 

Шунингдек, йиғилиш давомида федерация фаолиятида юзага келаётган муаммолар, спортчиларни зарур тиббий воситалар билан таъминлаш масалаларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Маълумот учун, шу пайтгача турли мусобақалар орқали Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, Хитой Таипейи, Қозоғистон, Индонезия, Япония (мезбон сифатида) каби етакчи терма жамоаларда Токио Олимпиадасининг лицензиялари мавжуд. Мазкур жамоалар яккалик ва жамаовий баҳсларида лицензия учун курашда иштирок этишмайди. Шундай экан ҳамюртларимизда бу борада жуда ҳам қулай имконият бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг