UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0

22 сен 20:03
Янгиликлар

Ўқ отиш

Камондан ўқ отиш. Грузиядаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этдик

Сентябрь ойида камондан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Грузияда иккита мусобақада иштирок этишди ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

5-9 сентябрь кунлари Батуми шаҳри мезбонлик қилган халқаро турнирда жаҳоннинг саккиз мамлакатидан мерганлар иштирок этишди. Россия, Исроил, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Арманистон, Грузия ва Ўзбекистондан 89 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Ҳамюртларимиз жамоавий баҳсларда биринчи ўринни қўлга киритишди. Яккалик беллашувларида иштирок этган Зокиржон Гафуров эса учинчи ўринни эгаллади.

14-19 сентябрь кунлари Хелвачаури очиқ турнири бўлиб ўтди. Тўрт мамлакат спортчилари қатнашган турнирда Зокиржон Гафуров биринчи, Сардор Рустамов эса учинчи ўринни қўлга киритишди. Жамоавий мусобақаларда ҳам спортчиларимизга тенг келадиган рақиблар топилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг