UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

21 май 08:11
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш. Мерганларимиз Тожикистондаги мусобақада муваффақиятли қатнашишди

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тожикистонинг Исфара шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этишди.

Тожикистон очиқ чемпионати сифатида ташкил этилган мусобақада Марказий Осиё мамлакатларидан 100 дан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўрди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада ўзбекистонлик мерганлар муваффақиятли қатнашдилар.

Ёшлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Миржалол Кароров биринчи ўринни қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги беллашув якуни бўйича барча совринли ўринларни терма жамоамиз вакиллари бўлишиб олишди. Унга кўра, биринчи ўринни Йўлдош Хайитов қўлга киритган бўлса, Мустафо Каримов ва Келдиёр Ҳасанов мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Ёш кизлар ўртасидаги баҳсларда Зулхумор Тожиалиева биринчи, Саодат Абдуллаева эса учинчи ўринга сазовор бўлди. Микст баҳсларида Зулхумор Тожиалиева билан иштирок этган Йўлдош Хайитов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг