UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

12 окт 16:20
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан отиш: ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди

Теглар :  Камондан отиш
Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг Тошкент шаҳридаги спорт базасида 5-9 октябрь кунлари ўсмирлар ўртасида 70 метрга камондан отиш бўйича мамлакат кубоги мусобақаси ўтказилди.

Унда Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан ёш камончилар ғолиблик учун баҳс юритишди.

9 октябрь куни мазкур мусобақанинг финал босқичига йўл олган жамоалар ўртасидаги қизғин ва муросасиз баҳсларни федерация раҳбарияти, Миллий олимпия қўмитаси ва бошқа ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилот вакиллари, шунингдек 1000 нафарга яқин камондан отиш спортига қизиқувчи ёшлар кузатиб боришди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев сўзга чиқиб, тўрт кун давом этган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бир қанча иқтидорли спортчиларни аниқлаб бергани ва ушбу спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар албатта ўз самарасини кўрсатишини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни спортга жалб этиш, спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар қаторида камондан отиш спорт турига алоҳида эътибор қаратилиб, 2021 йил 17 июнда “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзолангани ва шу асосда ушбу спорт турини ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгилаб берилганлигига алоҳида урғу берилди.

Камондан отиш авлоддан-авлодга ўтиб, буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Захириддин Мухаммад Бобур каби тарихий шахслардан бизгача етиб келган бебаҳо мерос бўлган миллий спорт тури эканлиги ва улар асос солган анъаналарга таянган ҳолда, бугун Ўзбекистонда камондан отиш спортини ривожлантириш ва ушбу спорт турини янада юқори босқичларга олиб чиқиш борасида аниқ режалар белгилаб олинганлиги айтиб ўтилди.

Федерация раиси сўзининг якунида, бундан кейин камондан отиш спорти Ўзбекистонда энг шарафли ва оммабоп спорт турига айланашига ва бунга эришишда спортчилар ҳамда мураббийларнинг шижоати, ғайрати ва садоқатига таянишини таъкидлаб, Ўзбекистон кубоги иштирокчилари ҳамда ғолибларини жаҳон ареналари сари қўйилган биринчи қадамлари билан самимий муборакбод этди ва спортчиларимизнинг келажакда юксак марраларга эришишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг ғолиб жамоалар ва спортчиларга ташкилочилар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг