UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

14 ноя 17:14
Янгиликлар

Ўқ отиш

Камондан отиш. Самарқандда МОҚ соврини учун Ўзбекистон кубоги бошланди

Теглар :  Камондан отиш
Бугун Самарқанд шаҳридаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошидаги "Нафис" спорт мажмуасида камондан отиш бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Ўзбекистон кубоги старт олди.

Мусобақада Республикамизнинг 8 та вилоятидан 70 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Бугун Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежи биносида мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов, Туркиядан ташриф буюрган селекционер мураббий Владимир Леквишвили ва бошқалар иштирок этишди.

Федерация раҳбари Отабек Имомов анжуман давомида сўзга чиқар экан, ташкил этилаётган мусобақанинг аҳамияти, мазкур турнир орқали янги номларни саралаб олиш энг асосий мақсад эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, федерация томонидан амалга оширилаётган ишлар, камондан отиш базасини қуриш ишлари бошлаб юборилганлиги ҳақида маълумот берди.

"2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун лицензия қўлга киритиб, муносиб иштирок этиш олдимизга қўйилган энг асосий вазифадир. Биз Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида камондан отиш спорт турини ривожлантириш, ёшларни ушбу спорт турига жалб қилиш ҳамда юртимиз байроғини нуфузли мусобақаларда баланд кўтаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз", - деди Отабек Имомов.

Тадбир давомида анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган яна бир қатор саволларга жавоб олишди. Матбуот анжумани якунлангач, мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг баҳсларга старт берилди.

Мусобақа 17 ноябрга қадар давом этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг