UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0

16 ноя 18:10
Янгиликлар

Ўқ отиш

Камондан отиш. Туркиядан ташриф буюрган мураббий иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди

Теглар :  Камондан отиш
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Туркия камондан отиш федерациялари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишган.

Икки томон ўртасидаги келишувга кўра, ўзбекистонлик спортчилар Туркияда қўшма ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этадилар. Ўз навбатида туркиялик мураббийлар ҳам Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу ердаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш, мастер-класс ўтказиб беришлари лозим эди.

Бундан бир неча кун олдин Туркияда фаолият олиб бораётган мураббий Владимир Леквишвили Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрган ва Бош котиб Жасур Матчанов билан учрашиб, Ўзбекистонда камондан отиш спорт турини ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилганди.

Мураббий ташрифи давомида Самарқандда МОҚ соврини учун ўтказилаётган Ўзбекистон кубогига ҳам борди. У ерда Леквишвили терма жамоамиз учун муносиб номзодларни саралаб олишда мураббийларимизга ёрдам бермоқда. Бугун Самарқандда Владимир Леквишвили иштирокида ўзбекистонлик мураббийлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Европа чемпионати совриндорларини тарбиялаган мураббий ўз дарслари давомида машғулотлар самарадорлигини ошириш, муваффақиятли иштирок омиллари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги машғулотларни кузатган мураббий бу борада ўз таҳлилини, ҳулосаларини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, камондан отиш бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Самарқандда ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги эртага ниҳоясига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг