UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

21 июл 23:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

Камронбек Қадамов жаҳон чемпиони! Нодирбекда кумуш, Умиджонда бронза ФОТОГАЛЕРЕЯ

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри ўсмирлар ўртасида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари ҳар уччала йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қиляптилар. Бугун эркин курашчилар ўз иштирокларини якунлашди. Кечаги саралаш беллашувларида Латиф Халимов ва Асрор Хўжамуродов мураббийлигидаги эркин курашчиларимиздан уч нафари жаҳон чемпионатининг медаллари учун гиламга чиқиш имкониятини қўлга киритишганди. 

Қувонарлиси, 60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Камронбек Қадамов финалда ҳиндистонлик Жаскаран Сингҳни 6-2 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди. У финалга қадар қувайтлик Абдулла Рашид (10-0), венгриялик Алекс Гомбош (12-6) ва туркиялик Барис Унсални мағлуб (9-0) этган эди. 

Нодирбек Жуманазаров (51 кг) финалда эронлик Али Маҳмуд Хоррамделга 0-2 ҳисобида ютқазиб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Нодирбек финалгача беларуслик Владислав Зуйко, АҚШ вакили Натанаэл Жон Жесурога ҳамда арманистонлик Тигран Буниатяндан устун келганди. Яна бир курашчимиз Умиджон Искандаров (45 кг) эса бронза медали учун кечган беллашувда озарбайжонлик Юсиф Испаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 11-1. Умиджон ярим финалда америкалик жаҳон чемпиони Уильям Бассеттга ютқазиб қўйган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 июл 00:18:49
Aziz
Alimov Farrux фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Umidjon Jalolovma nmaga bormadi javob kutaman
Бу жаҳон чемпионати ўсмирлар ўртасида ўтказиляпти
   
22 июл 00:17:20
Alimov Farrux
Umidjon Jalolovma nmaga bormadi javob kutaman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг