UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

20 июн 16:33
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Гимнастика, Қиличбозлик, Велоспорт, Ўқ отиш, Дзюдо, Енгил атлетика, Таэквондо, Эшкак эшиш, Футбол, Қизиқарли!, Камондан отиш

Каное ва эшкак эшиш федерациясига 3 млрд, футбол ассосиациясига 77 млн сўм. Молия вазирлиги май ойида спорт ташкилотлари ҳисобига қанча пул ўтказди?

Теглар :  Диёр Мавлонов
Ҳисоб-китоб вақти.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мамлакат президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ бюджет ҳисобидаги спорт ташкилотларига пул маблағларини ўтказиб келмоқда. 

Қувонарлиси, бу очиқ тарзда эълон қилиниб келмоқда. Вазирлик май ойида Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган 22 та спорт федерацияси ва ташкилотларнинг пул бўйича талабномаларини қондирди. 

Маълум бўлишича, Молия вазирлиги бу ойда федерацияларнинг маҳаллий ҳамда хорижий йиғинларини ўтказиши учун умумий ҳисобда 23 млрд, 372 млн, 49 млн-у, 417 сўм ўтказиб берган. Энг кўп маблағ Rowing & Canoe федерациясига ўтказиб берилган - 3 млрд, 152 млн, 727 минг-у, 699 сўм. Энг ками эса Футбол ассосиацияси ҳисобига тўғри келди - 77 млн, 78 минг-у, 400 сўм.

Келинг, бу маблағни ташкилотлар кесимида бўлиб чиқамиз.

1. Бокс федерацияси - 783 млн, 936 минг-у, 592 сўм

2. Спорт курашлари ассосиацияси - 1 млрд, 361 млн, 141 минг-у, 146 сўм

3. Велосипед спорти федерацияси - 2 млрд, 175 млн, 856 минг-у, 346 сўм

4. Дзюдо федерацияси - 1 млрд, 592 млн сўм, 832 минг-у, 26 сўм

5. Гимнастика федерацияси - 1 млрд, 778 млн, 264 минг-у, 874 сўм

6. Rowing & Canoe федерацияси - 3 млрд, 152 млн, 727 минг-у, 699 сўм

7. Енгил атлетика федерацияси - 2 млрд, 381 млн, 243 минг-у, 767 сўм

8. Сузиш федерацияси - 472 млн, 979 минг-у, 284 сўм

9. Таэквондо WTF федерацияси - 2 млрд, 320 млн, 354 минг-у, 448 сўм

10. Оғир атлетика федерацияси - 987 млн, 158 минг-у, 385 сўм

11. Қиличбозлик федерацияси - 1 млрд, 254 млн, 923 минг-у, 928 сўм

12. От спорти федерацияси - 856 млн, 465 минг-у, 499 сўм

13. Ўқ отиш спорти федерацияси - 117 млн, 894 минг-у, 610 сўм

14. Триатлон федерацияси - 532 млн, 316 минг-у, 791 сўм

15. Замонавий бешкураш федерацияси - 429 млн, 539 минг-у, 959 сўм

16. Камондан отиш федерацияси - 608 млн, 750 минг-у, 357 сўм

17. Олимпик ПФК - 1 млрд, 490 млн, 239 минг-у, 140 сўм

18. Ўзбекистон Регби федерацияси - 189 млн, 294 минг

19. Рақс спорти федерацияси - 143 млн 297 минг-у, 358 сўм

20. Футбол ассосиацияси - 77 млн, 78 минг-у, 400 сўм

21. ООО РНПЦСМ - 127 млн, 553 минг-у, 104 сўм, 1 тийин

22. Миллий Олимпия қўмитаси - 538 млн, 201 минг-у, 704 сўм, 1 тийин.

Бу суммадан ташқари, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, терма жамоа спортчиларининг махсус анжом ва экипировкалари, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар ҳам вазирликнинг тегишли тизими орқали тўғридан-тўғри молиялаштирилади.



Диёр Мавлонов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг