UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0

17 апр 07:29
Янгиликлар

Бошқалар

Карантиндаги тўғри овқатланиш тамойиллари

Карантин одатдаги вақт ўтказиш тартибимизни ўзгартириб юборди.

Шунинг учун уйда вақтни самарали ташкил этиш ва соғлом кун тартибини яратишга ёрдам берадиган қоидаларга риоя қилиш муҳимдир.

Ортиқча вазнни тўпламаслик ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун карантинда овқатланишни қандай ташкил қилиш керак? – Тавсиялар жуда оддий.

Биринчидан, кунлик овқатланиш менюси асосий қоидаларига риоя қилинг:

1. Тез-тез ва кам порцияларда овқатланишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун кунлик менюни учта асосий овқат ва бир-иккита газакка бўлинг.

Маълум бир жадвалга одатлансак, танамиз учун самарали бўлади. Овқатланиш орасидаги энг кам танаффуслар жадвалини тузинг – 3-3,5 соат:

• нонушта – уйғонганидан кейин бир соат ичида;

• Кечки овқат – ётишдан 3-4 соат олдин, лекин 20:00дан кечикмай;

• Тушлик – куннинг ярмида.

2. Ёғлар, шакар, газланган ва шарбатли ичимликлар, хамир маҳсулотлари, чипслар, майонез ва ҳар қандай қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишни чекланг.

3. Кўпроқ сув ичинг. Оптимал миқдор кунига 2 литрни ташкил этади, шу билан бирга танангизнинг вазн, бўй ва ёш хусусиятларини ҳисобга олишингиз керак.

4. Менюга кўпроқ витаминлар ва паст калорияли овқатлар қўшинг.

5. Кофеинни истеъмол қилишни камайтиринг. Иложи бўлса, уни бутунлай истеъмолдан чиқариб ташланг. Қаҳвадан воз кечиш вазн борасидаги ташвишланишни камайтиради.

6. Спиртли ичимликлардан воз кечинг. Алкогол тўғридан-тўғри иммунитетимиз душмани саналади. Бундан ташқари, маст бўлганимизда, кўпроқ ёғли ва ширин таомларни истеъмол қилишга мойил бўламиз.

7. Фақат ошхонада овқатланинг! На компьютер олдида, на иш жойида, на телесериални томоша қилиш чоғида. Ошхона сиртлари тозалигини кузатишни унутманг.

8. Полуфабрикатлардан камроқ фойдаланинг. Бўш вақтингизни пиширишга сарфланг ва ўзингизни уйда тайёрланган овқатга мосланг.

9. Масаллиқларнинг амал қилиш муддатини кузатиб боринг. Тартибсиз харидлар маҳсулотлар бузилиши ва натижада кишини заҳарланишига олиб келиши мумкин.

10. Тузни истеъмол қилишни чекланг. Янги чиққан озиқ-овқат маҳсулотлари олиш чекланганлиги сабабли сиз кўпроқ консерваланган, музлатилган ёки қайта ишланган таомларни истеъмол қилишингизга тўғри келади. Уларнинг аксарияти ортиқча туз (натрий) билан ажралиб туради. Тавсия этилган туз миқдори кунига 5 граммдан кам бўлсин. Шундан ошмаслиги учун таркибида оз миқдордаги ёки тузсиз маҳсулотларга эътибор беринг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг