UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0

31 мар 09:00
Янгиликлар

Шахмат

Карантиндан кейин Тошкентда нуфузли турнир ўтказилиши мумкин

Германиянинг AF Sports Reactive бошқарувчиси Фарид Зокиров Тошкентда шахмат бўйича хайрия турнири ўтказиш истагида эканлигини маълум қилди.

Бу мусобақа коронавирус пандемияси сабаб юзага келган карантин якунланганидан сўнг, тахминан куз ойларида ўтказилиши мумкин. Биз мавзу юзасидан Фарид Зокиров билан суҳбатда бўлдик. 

- Фарид Равильевич, Тошкентда хайрия турнирини ўтказиш ғояси қандай пайдо бўлди? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

- Шахмат бўйича хайрия турнирини ўтказиш ғояси ўтган йилнинг куз ойларида пайдо бўлганди. Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - фақат ғалаба ва медаллар эмас, аксинча, турнир баҳона болажонларга қувончли онларни улашишдан иборат. Ўтган йили Бремен шаҳрига дўстим, Қозоннинг «Рубин» клуби собиқ ходими Алексей Насибулин келди. Анчадан бери Алексейни шахматда мағлуб этишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳозирча бу ўхшамаяпти. Аммо, бир кун амалга ошишига ишонаман (кулади). Айнан иккимизнинг шахматга бўлган қизиқишимиз Ўзбекистонда турнир ўтказиш ғоясини юзага келтирди. Бу истакни амалга ошириш орқали болажонларга қувонч улашмоқчи бўлдик. Қувонарлиси, бу ғоямиз Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз томонидан илиқ қарши олинди ва қўллаб-қувватланди. Бунинг учун Тошкент шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Алишер Полатов ҳамда «Локомотив» ПФК бош директори Тўлабек Акрамовга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

- Нима учун айнан шахмат?

- Шахмат ғолибни аниқлаш нуқтаи назаридан кенг имкониятларга эга спорт тури ҳисобланади. Шахматда омад тушунчаси деярли йўқ. Бир неча минг йиллик тарихга эга шахмат бугунги кунда ҳам энг ҳалол спорт тури бўлиб қолмоқда. Инсонлар жинси ва ёшидан қатъий назар стратегик фикрларга бой бу ўйинда баҳслашадилар. Шахмат хотирани кучайтириш учун ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, биз ҳамиша адолат қарор топиши, миллатлараро дўстлик ришталарини бир-бирига янада боғлаш тарафдоримиз. 

- Сиз учун бу тушунча қанчалик аҳамиятга эга? 

- Отам – мишар, онам эса рус миллатига мансуб. Кўп йиллардан бери Шимолий Германияда яшаб келяпман ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Шу сабабдан ҳам кўпмиллатлилик тушунчаси мен учун жуда ҳам қадрли. Ва албатта, бутун курраи заминимизда юзага келган мураккаб ҳолатда миллатлараро бағрикенлик, турли миллат ва элатларнинг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш муҳим жараён ҳисобланади. Бу ҳолатда эса спорт энг муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

- Бу ғоянгизга ишбилармон давралар қандай муносабат билдиришди?

- Хайрли иш ҳар замон ва маконда қўллаб-қувватланган. Мени хурсанд қилаётгани, бугунга келиб Германиянинг учта, Ўзбекистоннинг иккита кўзга кўринган компаниялари ғоямизни олқишлашди. Ўйлайманки, мусобақа ўтказиладиган кунга яқин ҳомийлар яна ҳам кўпаяди. Ҳозирги ҳолатда инсонларнинг саломатлиги муҳим ҳисобланади. Коронавирус пандемияси мавҳ этилганидан сўнг биз Тошкент турнирининг санасига ойдинлик киритамиз ва бу ҳақида эълон қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, olamsport.com сайти ижодкорларига ҳам миннатдорлик изҳор қиламан. 

- Болалигингизда шахмат билан шуғулланганмисиз?

- Мен профессионал шахматчи эмасман. Ҳеч қандай разряд, яъни тоифага ҳам эга эмасман. Шунчаки, ҳаваскор шахматчиман. Лекин кучли шахматчига қарши дона суриш имкониятини қўлдан чиқармасликка ҳаракат қиламан. Шунингдек, буюк шахматчиларнинг санъаткорона партияларини ўрганаман. Улар орасида тўртинчи жаҳон чемпиони, ҳаётлик чоғида жаҳон тождори сифатида мағлубият нималигини билмаган Александр Алёхин ҳамда Россия чемпиони Рашид Нежметдиновни алоҳида таъкидлаган бўлардим.

- Мусобақага фахрий меҳмон сифатида машҳур инсонларни таклиф қилиш режаси борми? 

ФИДЕ йўналишида ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновни таклиф қилсак ва у чорловимизга розилик берса зўр иш бўларди. Рустам мана бир неча йилдирки, Германияда истиқомат қилмоқда. 

Инстаграм:

@faridzakirov

@afsportsreactive

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг