UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр 0 13:49Боксчиларимиз Бишкек турнирида 10 та медаль қўлга киритишди 0 13:28Муслима Одилова Европа Очиқ чемпионатида шоҳсупага кўтарилди 0 13:07Райан Гарсия Хейнига қарши жангидан жуда кўп пул ишлаб олди 1 12:46"Барселона" Араухони трансферга қўйди 0 12:25Корея мағлуб этилди, Ўзбекистон Осиё чемпионати бронза медали совриндори! 0 12:12Маттео Берреттини Мадрид "Мастерс"да иштирок этмайди 0 11:51Бектемир Мелиқўзиевнинг ёрилган қошига 21 та чок тушди + ФОТО 1 11:30Свёнтек WTA рейтинги пешқадами сифатидаги 100-ҳафтасини ўтказмоқда 0 11:09Фабио Каннаваро – "Удинезе" бош мураббийи! 0 10:48Нурмагомедов иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 10:27Мўғулистонга мағлуб бўлдик, энди Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашамиз 0 10:12Мадрид "Мастерс" турнирининг wild card соҳиблари маълум 0 09:51"Интер" ҳамшаҳри "Милан"дан ўтиб кетди 0 09:3042 ёшли Жорж Сен-Пьер ҳозир қандай формада эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0

27 апр 15:30
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Жамоамиз Осиё чемпионатида иккинчи бўлди

Теглар :  Каратэ
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида клублар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати якунига етди.

Иккинчи маротаба ўтказилган мазкур мусобақада қитъанинг йигирмага яқин давлатидан келган 450 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Жумладан, жамоавий кумитэ (яккама-якка кураш) бўйича хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада олтин медалга сазовор бўлган вакилларимиз, ката (кўргазмали чиқиш) баҳсларида бронза медали билан тақдирландилар. Эркаклар ўртасидаги жамоавий кумитэ баҳсларида эса терма жамоамиз кумуш медаль совриндори бўлди. 

Қувонарлиси, ҳамюртларимиз шахсий ҳисобда бўлиб ўтган мусобақаларда ҳам кўплаб медалларни қўлга киритдилар. Бу ҳам ўз навбатида спортнинг ушбу тури мамлакатимизда йилдан-йилга ривожланиб бораётганлигидан далолат беради.

 Шу тариқа, ўта муросасиз курашларга бой кечган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Эрон терма жамоаси банд этган бўлса, учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этди.

Шавкат Жалилов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг