UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

17 июл 09:55
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Осиё чемпионатидан 13 та медал билан қайтишяпти

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида каратэ-до бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ўсмирлар ва ёшлар (14 ёшдан 20 ёшгача) ҳамда катталар (20 ёшдан юқори) ўртасида ташкил этилган қитъа чемпионатида Осиёнинг 30 та давлатидан 700 нафардан зиёд каратэчилар татамига чиқишди.

Қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Терма жамоамиз таркибидан 41 нафар спортчи жой олган бўлиб, якунда каратэчиларимиз томонидан жами 13 та медал қўлга киритилди.  


Терма жамоамизга сўнгги медални -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Садриддин Сайматов келтирди. Финалга қадар мағлубиятсиз етиб борган ҳамюртимиз олтин медал учун кечган баҳсда амалдаги жаҳон чемпиони бўлган эронлик рақибига ютқазиб қўйди.

Барча совриндорларимиз:

14-15 ёшлилар ўртасида: 

-54 кг. Дилдора Алиқулова (кумуш)

-47 кг. Бону Эгамбердиева (бронза)

Дурдона Тўрақулова (якка ката, бронза)

-70 кг. Ислом Сатторов (бронза)

16-17 ёшлилар ўртасида:

-48 кг. Насиба Норбоева (бронза)

-53 кг. Моҳичеҳра Янгибоева (бронза)

18-21 ёшлилар ўртасида

+68 кг. Айбиби Аҳмедова (кумуш)

-55 кг. Зулхумор Турсуналиева (бронза)

-61 кг. Дилдор Аннадурдиева (бронза)

-84 кг. Абдуллазиз Атабаев (бронза)

Катталар ўртасида:

-60 кг. Садриддин Сайматов (кумуш)

-50 кг. Бахринисо Бобоева (бронза)

-67 кг. Санжар Абдукаримов (бронза)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг