UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0

17 сен 14:53
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Каратэ
Кеча пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида каратэ бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг йиллик тақвим режасига асосан ўтказилаётган ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва юртимизнинг аксарият вилоятларидан 1 300 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.


Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва бошқалар иштирок этишди.


Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов сўнгги йилларда каратэ спорти юртимизда тобора оммалашиб бораётгани, шу билан бир қаторда спортчиларимиз ҳам халқаро майдонларда сезиларли ютуқларни қўлга киритиб келишаётганини таъкидлади. Бунга мисол тариқасида яқинда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган биринчи МДҲ ўйинларида юртимиз каратэчилари ҳам муваффақиятли иштирок этишгани, жумладан терма жамоамиз аъзолари битта олтин, иккитадан кумуш ва бронза, жами 5та медалга сазовор бўлишган ҳолда Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритишларига муносиб ҳиса қўшганлигини эътироф этди.


Шунингдек, тадбир доирасида I МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган каратэчиларнинг тренерларига пул мукофотлари сертификатлари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа терма жамоамиз мураббийлари учун шу йил декабрь ойида Қозоғистоннинг Алма-ата шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати, шунингдек ноябрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига энг муносиб спортчиларни саралаб олиш имконини беради.

Ўзбекистон кубоги баҳслари 19 сентябрга қадар давом этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг