UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0

23 ноя 19:17
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF: Олтин медаль қўлга киритган Достонбек Отаболаев ва бошқа спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Теглар :  Каратэ
Хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WКФ бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг беш қитъасидаги 104та давлатдан жами минг нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Қувонарлиси, ушбу жаҳон чемпионатида вакилларимиз мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба совриндорлар сафидан жой олди. Эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасида татамига чиққан миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев финалда АҚШлик Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.

Шунингдек, мусобақада вакилларимиз бешта йўналишда бронза медаллари учун даъвогарлик қилишгани ҳам мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Айниқса, эркаклар ўртасида жамоавий кумите баҳсларида спортчиларимизнинг ярим финалгача етиб боришгани таҳсинга лойиқ.

Бугун тунда каратэ WКF бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати қаҳрамонлари юртимизга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида каратэ бўйича миллий терма жамоамиз аъзоларини Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамда спортчиларнинг оила аъзолари кутиб олишди.

Маросимда сўзга чиққан Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров каратэчиларимизни ушбу оламшумул ғалаба билан самимий қутлаган ҳолда тез орада жаҳон чемпионати қаҳрамонлари алоҳида тақдирланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.

- Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан ўз олдимга фақат ғалаба билан қайтишни, Ўзбекистонга олтин медаль туҳфа этишни мақсад қилган эдим. Одатда кўплаб спорт турлари бўйича Олимпия ўйинларидан кейин ўтказиладиган нуфузли мусобақаларда иштирокчилар таркиби бироз кучсизроқ бўлади, бир қатор етакчилар Олимпиададан кейин дам олишни маъқул кўришади. Аммо, Дубайда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари таркиби анча кучли эди. Шунга қарамай жаҳон чемпионати финалида жанг қилар эканман, ортимда Президентим, ота-онам, халқим турганлигини бир зумга бўлсада унутмаган ҳолда астойдил ҳаракат қилдим ва мақсадимга эришдим. Умид қиламанки, бу ютуқларимизнинг бошланиши ва истеъдодли ёшлар билан биз янада улкан ғалабаларга эришамиз, - деди жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби Достонбек Отаболаев.

Таъкидлаш лозим, жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг