UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Дана Уайт Перейранинг ғалабаси ва унинг келажаги ҳақида гапирди 0 18:40Перейра: "Оқ уйда Жон Жонс билан жанг қилишни истайман" 0 18:18Тўрабек Хабибуллаев: "Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди" 0 17:39Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида учта медалга эга чиқди 0 17:17Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади 0 16:39Алекс Перейра чемпионлик жангларида ғалаба қозониш бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 16:16Қиличбозларимиз МДҲ ўйинларида жамоавий дастурлар ғолиб ва совриндори бўлди 0 15:41UFC 320 турнири бонуслари: Прохазка 100 000 долларга эга чиқди 0 15:17Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи 0 14:45Разамбек Жамалов Чеченистондаги кураш турнирида Рамзан Қодиров билан учрашди (ФОТО) 0 14:14Двалишвили Хабиб, Жонс, Холлоуэй ва Жонсоннинг натижасини янгилади 0 13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0

20 сен 13:30
Янгиликлар

Теннис

Каримов, Файзиев, Шониғмат Чимкентда иккинчи даврага чиқишди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Унда бир йўла тўққиз нафар теннисчимиз иштирок этяпти. Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган ҳамюртимиз Санжар Файзиев бугун илк даврада россиялик Станислав Коршуновни 5:7, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов эса турнирда бешинчи рақам остида ҳаракат қилмоқда. Бугун у Кристиан Лозандан 5:7, 6:0, 6:0 ҳисобида устун келди. Яна бир ҳамюртимиз Шониғматжон Шофайзиев қозоғистонлик Роман Хассановни 6:4, 6:1, Павел Цой эса қозоғистонлик Диас Мейербекни 6:1, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, кеча икки теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин ўзаро учрашувда тўқнаш келишган ва унда ўсмирлар ўртасидаги US Open-2016 турнирининг чорак финалчиси бўлган Ҳумоюн 6:0, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг