UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

19 авг 18:56
Янгиликлар

Футбол

Карло Анчелотти: "Нега Каземиро ЕЧЛ ғолиби сафидан АПЛ 20-ўринидаги клубга ўтганини билмайман — бу унинг қарори"

Бироз аввал Карло Анчелотти иштирокидаги матубот анжумани бўлиб ўтди.

Табиийки саволларнинг аксарияти Каземиро ва унинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери ҳақида бўлди.

"Биз Каземирони қолишга кўндиришга ҳаракат қилмадик. У клуб учун йиллар давомида астойдил тер тўкди ва танлаш имкониятига лойиқ. У ниятини очиқчасига тушунтирди.

Мен ҳам, клуб ҳам бунга ҳурмат билан муносабатда бўлдик, биз уни тушунишга уриндик. 

Каземиро "Реал"дан кетиб, янги чақирувга жавоб беришни истади. Ҳозирча ҳеч нима расмий кўриниш олмади, лекин у кетиш ҳақида жиддий ўйлаётгани факт.

"Ортга йўл йўқ. Каземиро ўзини янги чемпионатда синаб кўришни истади. Биз унга жамийки яхши тилакларни тилаб қоламиз.

Тчуамени? Нима ҳам дердим, бизда Каземирога муносиб ўринбосар бор. Тчуамени айнан Каземиронинг позицияси учун сотиб олинган, Кроос ва Камавинга ҳам таняч зонада ҳаракат қила олади. 

Биз қаторасига 22 ўйинни ютганимизда менинг таянч ярим ҳимоячим Кроос бўлганини айтиб қўймоқчиман.

Аввалига бу хабарларни шунчаки миш-миш деб, эътибор бермагандим. Бироқ кейин Каземиро келиб, кетмоқчилигини айтди. Бироқ режаларимиз ўзгармайди — биз Каземиро билан ҳам, усиз ҳам барча мусобақаларда ғолиблик учун курашамиз. 

Каземиро жамоанинг муҳим футболчиси ҳисобланарди, у Кроос ва Модрич учун айниқса муҳим эди — бу учлик муваффақият калити эди.

Таркибимда 6 нафар ярим ҳимоячи бор ва мавсум учун ўрта чизиқда муаммо йўқ. Уларнинг ҳар бири жуда ва жуда яхши ўйинчилар".

Жамоадошлари ҳам Каземиронинг қарорини ҳурмат қилишади. Футболчиларнинг барчаси уни яхши кўради. 

Кроос менга таянч ярим ҳимоячи бўлиб ўйнашни истамаслигини айтди? Йўқ, бундай иш бўлмади. Агар Тони шундай қилса-ми? (кулади) Ҳеч қиси йўқ, у барибир ўша ерда ўйнайди".

"Нега Каземиро Европа чемпионлари сафидан курашаётган жамоа таркибига ўтди? Бу борада ҳеч нима дея олмайман. Бу унинг шахсий қарори.

"Тчуаменига барчасига кўникиб олиши учун кўпроқ вақт керак, у ҳали ҳам ўрганиши ва ривожланиши керак. У ярим ҳимоячи учун зарур барча ҳислатларга эга бўлган, ақлли ва меҳнаткаш йигит".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг