25 ноя 10:20
Янгиликлар
Шахмат
Карлсен - Карякин. 10-партияда жаҳон чемпиони мувозанатни тиклади
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича жаҳон тожи учун соврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилувчи матч ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Бизнинг вақт билан бугун тонг саҳарда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда даъвогар россиялик Сергей Карякин ўртасидаги ўнинчи тур учрашуви бўлиб ўтди.
Бу сафарги партияда ниҳоят жаҳон чемпиони ғалаба қозониб, мувозанатни тиклади. Оқ доналарда ўйнаган Карлсен партиянинг эндшпил қисмида яхши ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, гроссмейстерлар ўзаро 12та партияда дона суришади. Агар якунда дуранг натижа қайд этилса, 30 ноябрь куни ҳал қилувчи тай-брейк учрашуви ўтказилади.
ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГИ УЧУН МАТЧ
Нью-Йорк, АҚШ. 10-партия
Магнус Карлсен (Норвегия) – Сергей Карякин (Россия) – 1:0
Умумий ҳисоб – 5:5
Ҳавола :
Фикрлар