UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди 0 15:45Шоҳасан ва Бобурнинг ғалабаси, Одилхоннинг мағлубияти ва бошқалар. Octagon 83 турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:34Коди Гарбрандт кейинги жангини UFC 326 турнирида ўтказади 0 15:13Пэдди Пимблетт: "Гэтжи билан тик ҳолатда жанг қиламан" 0 14:52Жейк Полнинг ўтказиб юборилган зарба оқибатида жағи синиб кетгани айтилмоқда + ФОТО 0 14:31Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 0 14:10Қозоғистон боксида допинг можароси: ЖЧ финалчиси дисквалификация қилинди 0 13:49Мужибилло Турсунов WBC Гран-приси финалида жанг қилади 0 13:28Жошуа ва Жейкнинг бугунги жанг учун гонорарлари айтилди 0 13:07"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди + ФОТО 0 12:46"Агар сен чиндан ҳам ёмон бола бўлсанг" — Жейк Пол Тайсон Фюрига "вызов" ташлади 0 12:25Ҳамюртимиз Арман Царукян — Шара Буллет оқшомида жанг қилади (Постер+тўлиқ кард) 0 12:04Яхши янгилик: Ўзбекистон Милан ва Кортина-2026 қишки Олимпиадаси учун навбатдаги йўлланмани қўлга киритди! 0 11:43Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади 0 11:22"Бугун мени дўппослашди" — Жейк Пол Энтони Жошуа билан жангга таъриф берди 0

18 ноя 07:50
Янгиликлар

Шахмат

Карлсен - Карякин. Жаҳон тожи учун бешинчи баҳсда ҳам дуранг

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун соврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилувчи матч давом этмоқда.

Бизнинг вақт билан бугун тонг саҳарда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда даъвогар россиялик Сергей Карякин ўртасидаги бешинчи тур учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлабки тўртта ўйинда бўлгани каби бу турда ҳам томонлар муросага келишди. Бу сафар Карлсен оқ доналарда ҳаракат қилишига қарамай, рақибини мағлуб эта олмади.

Гроссмейстерлар бешинчи турда итальянча партияни танлашди. Баҳс ўрталарида Карякинда яхши имконият юзага келганди. Лекин у бундан фойдалана олмади. Натижада 51-юришдан сўнг томонлар дурангга рози бўлишди.

Маълумот учун, гроссмейстерлар ўзаро 12та партияда дона суришади. Агар якунда дуранг натижа қайд этилса, 30 ноябрь куни ҳал қилувчи тай-брейк учрашуви ўтказилади.

ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГИ УЧУН МАТЧ

Нью-Йорк, АҚШ. 5-партия

Магнус Карлсен (Норвегия) – Сергей Карякин (Россия) – 0,5:0,5

Умумий ҳисоб – 2,5:2,5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг