24 ноя 07:15
Янгиликлар
Шахмат
Карлсен - Карякин. Тўққизинчи партияда яна дуранг қайд этилди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун соврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилувчи матч давом этмоқда.
Бизнинг вақт билан бугун тонг саҳарда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда даъвогар россиялик Сергей Карякин ўртасидаги тўққизинчи тур учрашуви бўлиб ўтди.
Бу сафарги партияда дуранг натижа қайд этилди. Оқ доналарда ўйнашига қарамай, Карлсен рақибини енга олмади.
Маълумот учун, гроссмейстерлар ўзаро 12та партияда дона суришади. Агар якунда дуранг натижа қайд этилса, 30 ноябрь куни ҳал қилувчи тай-брейк учрашуви ўтказилади.
ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГИ УЧУН МАТЧ
Нью-Йорк, АҚШ. 9-партия
Магнус Карлсен (Норвегия) – Сергей Карякин (Россия) – 0,5:0,5
Умумий ҳисоб – 4:5
Ҳавола :
Фикрлар