UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

06 окт 20:40
Янгиликлар

Футбол

Карлуш Кейруш: “Бугун биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик”

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.

“Иккала жамоа учун жуда қийин кечди. Бугун биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон асосан ўз ярим майдонида тўпни эгаллаб турди ва тўпни ҳужум чизиғига узатиб беришга уринди. Гол урдик ғалабага эришдик”, - дейди Кейруш.

- Азмун, Жаҳонбахш ва Дежага каби футболчилар нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади?

- Улар илк дақиқадан ўйнашга тайёр эдилар. Шунчаки тактик қарор эди. Азмун ҳам, Жаҳонбахш ҳам захирадан ўйинга тушиб яхши ҳаракат қилишди.

- Эрон ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Ўзбекистон эса аксинча, дарвоза томон биронта аниқ зарба бера олмади. Рақибдан бунчалик кучсиз ўйин кутганмидингиз?

- Ўзбекистоннинг бундай ўйнашида Эроннинг хиссаси катта бўлди. Мен Сурия ва Қатар билан ўйинларни кўриб, Ўзбекистонни ўрганиб чиққан эдим. Бугун рақибга зарба беришга имкон бермадик ва ғалабага эришдик. Эрон терма жамоаси футболчиларини табриклайман. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳам мухлисларга ғалаба тақдим этишга уринишди.

- Жаноб Кейруш, сиз Ўзбекистонга уч марта Эрон бош мураббийи сифатида рақиб бўлгансиз. Қайси ўйин сиз учун оғир ўтган?

- Энг қийини Теҳронда ўтган баҳс бўлган. Ўша ўйинда биз ютқазиб қўйган эдик. Бугунги ғалаба ёқимли, лекин саралаш баҳсларидаги олишимиз керак бўлган 30 очконинг атига 3тасини олдик холос. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Ўзбекистон ҳисобида ҳам 6 очко бор. Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари Тошкентда битта хато қилишса, Ўзбекистон уларни жазолайди. Бунга ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг