UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

05 окт 12:50
Янгиликлар

Футбол

Карлуш Кейруш: “Эртага гуруҳимизданги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз”

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.

Унга жамоа футболчиси Масъуд Шожаи ҳамроҳлик қилди.

“Ўзбекистон мамлакатига, ЎФФга, ўзбек журналистларига миннатдорчилигимни билдираман. Тошкентга учинчи марта Эрон устози сифатида келдим. Бундан жуда хурсандман. Эртага гуруҳимизданги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Сабаби Ўзбекистон дастлабки 2 турдан олдин гуруҳ пешқдами бўлиб турибди. Биздан кутаётган яхши натижани Эронга олиб боришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Кейруш.

“Албатта бош мураббий айтиб ўтганидек гуруҳдаги энг яхши жамоага қарши майдонга тушамиз. Бу жамоа доим кучли бўлиб келган. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Уйга ижобий натижа билан қайтишга умид қиламиз”, - дейди Шожаи.

- Дежага ва Жаҳонбаш жароҳатлари туфайли эртага майдонга туша олишмаса бу Эрон учун қанчалик катта йўқотиш бўлади?

- Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Терма жамоада Дежага, Жаҳонбахш ёки Шожаидан кучлироқ юлдуз бор. Бу юлдузнинг номи - жамоа. Эртага бу икки футболчи майдонга тушишга тайёр, бу Эрон яхши хабар. Бу икки футболчининг майдонга тушиши эса Ўзбекистон учун ёмон хабар.

- Терма жамоа ўзаги барибир 15-16 нафар футболчидан иборат бўлади. Сиз кимларга ишонаяпсиз?

- Бугунги кунда Эронда футболчилар борасида муаммо йўқ. Терма жамоа йилдан йилга ўсиб бормоқда. Мен термага келганимда бир нафар футболчи Европа клубларида ўйнарди. Ҳозир эса 11 нафар футболчимиз Европа қитъасида ўйнамоқда.

- Эртага австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс ишлайди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Албатта бу футбол. Унда барча хато қилади, мураббий ҳам, футболчилар ҳам, ҳакамлар ҳам хато қилади. Ҳозирги замонавий футболда тўртта жамоа бор: мезбон, меҳмон, ҳакамлар ва комиссарлар жамоаси. Эртага мана шу тўртта жамоа ўз ишини тўғри бажаришади деб умид қиламан. ФИФАнинг ҳалол ўйин байроғи остида майдонга тушаяпмизми шунга мос тарзда ўйнашимиз керак.

Нарзулла Сайдуллаевёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг