10 апр 10:35
Янгиликлар
Теннис
Касаткина фаолиятидаги илк совринини қўлга киритди
АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича нуфузли Charleston Open-2017 турнири якунланди.
Volvo Cars Open турнири бироз кутилмаганда россиялик 19 ёшли теннисчи Дарья Касаткинанинг ғалабаси билан тугади.
Касаткина соврин жамғармаси 700 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида латвиялик Елена Остапенкога қарши кортга чиқди.
Бир соату 6 дақиқа давом этган финал учрашувида россиялик теннисчи рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:3, 6:1. Бу Касаткина учун WTA турнирлари яккалик баҳсларидаги илк соврин бўлди.
Бир ҳафта давом этган турнирдаги муваффақиятли иштирок Дарья учун 132,380 доллар мукофот жамғармаси ҳамда 470 рейтинг очкосини тақдим этди.
Финал
Дарья Касаткина (Россия) – Елена Остапенко (Латвия) – 6:3, 6:1
Ҳавола :
Фикрлар