UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0

05 авг 19:40
Янгиликлар

Кураш

Касбида бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда + ФОТО

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва Уч кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва Уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги ушбу мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Регламентга мувофиқ, дастлаб Касби туманидаги мазкур спорт мактабининг байрамона безатилган спорт залида тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев, Ўзбекистон Бел олиш ва Уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Азамат Авазов, туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, спортчиларга самимий тилаклар билдиришди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди.

Ёш полвонлар дастлаб, Бел олишнинг чалиш, халқа-чалиш, халқа-чалишсиз ҳамда Уч курашнинг яктакли йўналишларида белгиланган  вазн тоифаларига кўра куч синашишди. Бугунга қадар юқорида таъкидланган йўналишлар бўйича барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Мазкур беллашувларда асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Қашқадарё, Фарғона вилоятларидан келган спортчиларнинг чиқишлари муваффақиятли бўлмоқда. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Таъкидлаш жоиз, эртага 6 августдан Уч курашнинг яктаксиз ва яктаксиз-халқа йўналишига старт берилади. Беллашувлар 9 августга қадар давом этади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг