UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0

12 фев 09:42
Янгиликлар

Дзюдо

“Катта Дубулға”. Битта медал билан умумажамоа ҳисобида 11-ўринни эгалладик

Франциянинг Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир якунланди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилди. Улардан фақат биригина Париждан медал билан қайтадиган бўлди.

Шарофиддин Лутфуллаев финалгача етиб етиб бориб, якунда кумуш медални қўлга киритди. -60кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочимиз ўз гуруҳида кореялик Харим Ли ва франциялик Седрик Револни мағлуб этди. Ярим финалда бразилиялик Фелипе Пелимдан устун келди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса япониялик машҳур спортчи Тору Шишимега ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, “Катта Дубулға” турнири якунига кўра терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича битта кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида 71та давлат орасида 11-ўринни эгаллади. Бешта олтин, 4та кумуш, 3та бронза медалига эга дзюдо ватани Япония терма жамоаси бу борада биринчи бўлди. 

Биздан аввалги ўринларни Жанубий Корея, Франция, Голландия, Буюк Британия, Украина, Косово, Канада, Грузия ва Хитой терма жамоалари банд этишди. Жами 17 мамлакат дзюдочилари Франциядан уйга камида битта бронза медали билан қайтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг