UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0

03 мар 19:00
Янгиликлар

Дзюдо

"Катта Дубулға". Ўзбек дзюдочилари илк кунда иккита бронза, битта кумуш медалига эга чиқишди

Пойтахтимизда дзюдо бўйича "Катта Дубулға" мусобақаси ўтказилмоқда.

Пойтахтимизда дзюдо бўйича "Катта Дубулға" мусобақаси ўтказилмоқда.

Кечки дастур доирасида уч нафар дзюдочимиз мусобақа медаллари учун татамига чиқди. - 66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Нуриллаев олтин медал учун тожикистонлик Нурали Эмомалига қарши баҳс олиб борди. Ушбу вазндаги яна бир вакилимиз Муҳриддин Тилолов эса бронза медали учун франциялик Максим Гобертга, Достон Рўзиев (-60 кг) яна бир фаранг дзюдочиси Ромарик Боудага қарши татамига чиқди.

- 60 кг вазнда бронза медали учун: Достон Рўзиев (Ўзбекистон) - Ромарик Боуда (Франция) - Golden Score'да вазари очкоси эвазига;

- 66 кг вазнда бронза медали учун: Муҳриддин Тиловов (Ўзбекистон) - Максим Гоберт (Франция) - Шидолар эвазига;

- 66 кг вазнда олтин медали учун: Сардор Нуриллаев (Ўзбекистон) - Нурали Эмомали (Тожикистон) - Golden Score'да иппон очкоси эвазига.

Бронза медалини қўлга киритган Муҳриддин Тиловов ва Достон Рўзиев пул мукофотларидан ташқари, Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлидаги 500 рейтинг очкосига эга бўлди. Кумуш медални қўлга киритган Сардор Нуриллаев эса 700 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг