UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0 14:50Депайнинг агенти: "Бу ёлғон!" 0 14:29Майами WTA-1000 турнирида 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди 0 14:08Жасур Алижанов Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жангида ҳам мураббийлик қиладими? 0 13:47Яхши янгилик: UFC видео-ўйинида илк бор ўзбекистонлик жангчи пайдо бўлиши мумкин 0 13:39"Great Silk Way-2024". Баҳодир Жалолов иштирокидаги финал жанги ўтказилмайди 0 13:26Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради 0 13:03Янник Синнер Майами "Мастерс" 1/2 финалида 0 12:42Жонни Уокер ҳамюртимизнинг собиқ рақибига қарши жанг қилади 0 12:21Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди 0 12:00Хави "Барселона"да қолиши мумкин, лекин бош мураббий сифатида эмас! 0 11:39Александрова Майами WTA-1000 турнири 1/2 финалига чиқди 0 11:18Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар боксчиси финалга йўл олди. Қозоғистон ва Россияданчи? 0 10:57Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги Ўзбекистонда трансляция қилинадими? 0

08 дек 09:30
Янгиликлар

Дзюдо

“Катта Дубулға” турниридан битта бронза медали билан қайтишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасидан қайтиб келди.

Дунёнинг 41та давлати полвонлари иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Мураббийларимиз Judo Grand-Slam Tokyo 2016 турнирига иккинчи рақамли ва асосан ёш дзюдочиларни олиб боришганди.

Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Тўққиз нафар дзюдочимиздан фақат бири совриндорлар сафидан жой олди. 73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ғиёсжон Бобоев бронза медалини қўлга киритди.

У иккинчи даврадан баҳсларга киришди ва бу босқичда мўғулистонлик Батгерел Баттсетсегни мағлуб этди. Ярим финал йўлланмаси учун кечган учрашувда эса бўлажак чемпион япониялик Соичи Хошимотога ютқазиб қўйди.

Ўтиш баҳсларида курашни давом эттирган Бобоев россиялик Денис Ярцев ва бельгиялик Дирк Ван Тичелтни енгиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Қизлар ўртасидаги мусобақада қатнашган Диёра Келдиёрова (52 кг) бешинчи ўринни эгаллади. Гулноза Матниёзова (70 кг) эса еттинчи ўрин билан кифояланди. 60 кг вазндаги Муҳриддин Тиловов ҳам еттинчи бўлди. Қолган барча дзюдочиларимиз саралаш баҳсларидаёқ мағлубиятга учрашди.

Умумжамоа ҳисобида 10та олтин, 9та кумуш, 16та бронза медалини қўлга киритган дзюдо ватани Япония терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан биттадан олтин медалга эга Россия ва Мўғулистон терма жамоалари якун ясашди. Терма жамоамиз 9-поғонадан жой олди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг