UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0

02 мар 10:10
Янгиликлар

Дзюдо

“Катта Дубулға”ни ўтказиб юборадиган таниқли вакилларимиз ва мусобақага янги қўшилган юлдузлар

Уч кундан сўнг пойтахтимизда дзюдо бўйича илк бор “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақа старт олади.

Айни пайтга келиб турнир учун талабномаларни қабул қилиш вақти якунланди. Халқаро дзюдо федерацияси сайтидаги маълумотга кўра, мусобақада иштирок этиш учун 73 давлатдан 521 дзюдочи рўйхатдан ўтган. Шу ўринда Ўзбекистон терма жамоасининг 50 нафардан ортиқ вакилларини ҳам учратиш мумкин. 

Регламентга кўра, мусобақа мезбони ҳар вазнга 4 нафардан вакилини киритиш имкониятига эга. Бундай имкониятдан жамоамиз деярли тўлиқ фойдаланмоқда ва 51 нафар дзюдочимиз рўйхатдан ўтказилди. Улар орасида баъзи кутилган ва кутилмаган номларни ҳам учратиш мумкин.

Мусобақани ўтказиб юборадиган дзюдочиларимиз орасида Диёрбек Ўразбоев, Шаҳрам Аҳадов, Муҳаммадкарим Хуррамов, Бекмурод Олтибоев каби таниқли вакилларимиз бор. Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Ўразбоев Тель-Авив турниридан сўнг -66 кг вазн тоифасига ўтишга қарор қилди ва ҳозир янги вазн тоифасига тўла тайёр бўлмагани учун ёшларга имкон берилмоқда.

-73 кг вазнга ўтган Шаҳрам Аҳадов тиззасидаги жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани учун мусобақани ўтказиб юборса, Исроилда кичик жароҳат олган Хуррамов ҳозирда тикланиш даврида. Афсуски, мусобақа бошланишига бир неча кун қолганида оғир вазнли полвонимиз Бекмурод Олтибоев қўлидан жароҳат олиб жамоамиз “лазарет”ига тушди.

Шу ўринда узоқ танаффусдан сўнг Япония жамоаси ҳам мусобақаларга қайтаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Кунчиқар юрт вакиллари 11 нафар дзюдочи билан Тошкентга ташриф буюришади ва уларнинг 5 нафари Олимпия ўйинларида иштирок этадиган таркиб дзюдочиларидир. Шунингдек, сўнгги кунларда рўйхатга киритилган италиялик Олимпиада чемпиони Фабио Басиле ҳам “Ҳумо арена”да курашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 мар 12:23:55
Mansur Baltaev
Хикматуллох Тураевга нима булди ?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг