UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0 13:25Райан Спэнн Богдан Гусков ва Энтони Смитнинг ўхшашлиги ҳақида: "Бу "башара" мени учинчи бор юта олмайди" 0 13:04Шиннинг Шимкентдаги мўъжизалари финал остонасида тўхтади 0

03 мар 18:54
Янгиликлар

Дзюдо

"Катта Дубулға"нинг сўнгги кунини олтин ва бронза билан якунладик, умумий ҳисобда 6 та медалга эгамиз

Теглар :  Дзюдо
Тошкентда дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнирининг сўнгги куни якунланди.

Кун давомида мусобақада иштирок этган спортчиларимиздан Музаффарбек Тўрабоев олтин, Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, вакилларимиз бугунги кунни 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлашди. 

Шу тариқа, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги "Катта Дубулға" турнирини 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлашди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги дзюдочиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-60 кг: Достон Рўзиев

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев 


Кумуш: 

-52 кг: Гулҳаё Жўраева


Бронза:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-73 кг: Обидхон Нўъмонов

-90 кг: Давлат Бобонов.


Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик дзюдочиларнинг қайд этаётган натижалари билан танишиб боришингиз мумкин:

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



+100 кг вазнли Шоҳрух Баҳтиёров бронза учун баҳсда россиялик нейтрал спортчига қарши курашди ва афсуски имкониятни бой берди. Бешинчи ўрин!


+100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев финалда россиялик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди ва ОЛТИН медални қўлга киритди!


-90 кг вазнли Давлат Бобонов бронза учун баҳсда кубалик рақибини иппон эвазига мағлуб этди! Бобоновда БРОНЗА!



Соат 17:00дан сўнг бошланадиган финал блокида уч нафар вакилимиз татамига чиқади. Давлат Бобонов ва Шоҳрух Баҳтиёров бронза, Музаффарбек Тўрабоев эса олтин медаль учун курашади.

-90 кг: Давлат Бобонов - Иван Силва Моралес (Куба) (бронза учун)

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Матвей Каниковский (нейтрал спортчи) (финал)

+100 кг: Шоҳрух Баҳтиёров - Инал Тасоев (нейтрал спортчи)



- - - - - 

+100 кг вазн тоифасидаги ўтиш жангида ўзбекча дерби бўлди. Унда Шоҳрух Баҳтиёров Алишер Юсуповни мағлубиятга учратди ва бронза учун курашиш имкониятига эга бўлди. 


+100 кг вазнли Ўткир Тўрабоев ўтиш жангида афсуски япониялик рақибга сўнгги сонияларда имкониятни бой бериб қўйди.


-100 кг вазнда Музаффарбек Тўрабоев япониялик рақибдан устун келди ва финалга йўл олди.


-100 кг вазнда Рустам Шораҳматов ўтиш жангида польшалик дзюдочига мағлуб бўлди.


-100 кг вазнли Шермуҳаммад Жандреев ўтиш жангида бельгиялик рақибга мағлуб бўлди.


+100 кг вазн тоифасида Шоҳрух Баҳтиёров чорак финалда япониялик дзюдочига ютқазди.


+100 кг вазнли Алишер Юсупов чорак финалда венгриялик рақибга имкониятни бой берди.


+100 кг вазнли Ўткирбек Тўрабоев россиялик дзюдочига мағлуб бўлди.


-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов ярим финалда болгариялик рақибга ютқазди. У энди кечки дастурда бронза учун кубалик рақибга қарши курашади.


-100 кг вазнли Рустам Шораҳматов чорак финалда япониялик рақибга мағлуб бўлди.


-100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев польшалик рақибини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


-100 кг вазнли Шермуҳаммад Жандреев афсуски россиялик нейтрал спортчига мағлуб бўлди.


+100 кг вазн тоифасида Алишер Юсупов қирғизистонлик дзюдочини мағлубиятга учратди!


-90 кг вазнли Давлат Бобонов Доминикан Республикаси вакили билан курашди ва иппон эвазига ғалаба қозонди!


+100 кг вазн тоифасида Ўткирбек Тўрабоев туркиялик дзюдочидан устун келди.


+78 кг вазнли Фотима Қурамбоева португалиялик рақибасига имкониятни бой берди.


-100 кг вазнли Рустам Шораҳматов швейцариялик рақибини мағлубиятга учратди.


+100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев италиялик рақибини иппон эвазига мағлуб этди!


+78 кг вазн тоифасида Рината Илматова япониялик рақибасига мағлуб бўлди.


-90 кг вазн тоифасида Шаҳзодхўжа Шарипов италиялик рақибга ютқазди.


-100 кг вазнли Эрназар Сарсенбаев россиялик нейтрал рақибга мағлуб бўлди.


-100 кг вазнли Шермуҳаммад Жандреев тожикистонлик рақибини мағлуб этди.


-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов учинчи жангини бразилиялик рақибга қарши ўтказиб, ғалаба қозонди.


+100 кг вазнли Шоҳруҳ Бахтиёров илк жангида германиялик рақибини мағлубиятга учратди.


+78 кг вазнли Моҳларойим Тўхтамишева хитойлик рақибасига ютқазди.


-78 кг вазнли Ирисхон Қурбонбоева франциялик рақибасига имкониятни бой берди.


+100 кг вазнли Исломбек Равшанқулов афсуски украиналик рақибига мағлуб бўлди.


+78 кг вазнли Фотима Курамбоева Саудия Арабистони вакиласидан устун келди. 


+100 кг вазн тоифасида Ўткирбек Тўрабоев илк жангини монаколик рақибга қарши ўтказди ва ғалабага эришди!


+78 кг вазн тоифасида Рината Илматова ғалаба қозонди. Унинг италиялик рақибаси Golden Score'да учинчи шидони олди. 


-100 кг вазн тоифасида Рустам Шораҳматов қозоғистонлик дзюдочини мусобақадан чиқариб юборди.


-100 кг вазнли Музаффарбек Тўрабоев туркманистонлик дзюдочидан устун келди. 


-100 кг вазнли Эрназар Сарсенбаев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди.


-100 кг вазн тоифасида Шермуҳаммад Жандреев бразилиялик рақибидан устун келди.


+78 кг вазн тоифасида Дурдона Низомиддинова татамига чиқмади. Унинг бразилиялик рақибаси автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.


-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов қирғизистонлик рақибини мағлуб этди.


-78 кг вазнли Ширинжон Йўлдошева хитойлик дзюдочига ютқазди.


-78 кг вазн тоифасида Фарангиз Холмуродова италиялик дзюдочига мағлуб бўлди.


-78 кг вазнли Нодира Йўлдошева Хитой Тайпейи вакиласига ютқазди.


-78 кг вазн тоифасида Ирисхон Қурбонбоева хорватиялик рақибасидан устун келди.


-90 кг: Азизбек Авазмуродов кубалик рақибга мағлуб бўлди.


-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов илк босқичда бразилиялик рақибига ютқазди. 


-90 кг вазн тоифасида Шаҳзодхўжа Шарипов аввалига бельгиялик, кейин эса ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратди.




Бугунги баҳслар бешта вазн тоифасида ўтказилади. 

Спортчиларимиз ва уларнинг дастлабки рақиблари билан қуйида танишишингиз мумкин:

-90 кг вазн тоифаси

Давлат Бобонов - Анарбек Ишенбаев (Қирғиз Республикаси)

Шаҳзодхўжа Шарипов - Сами Хухи (Белгия)

Жалолиддин Қурбонмуродов - Жиовани Феррейра (Бразилия) 

Азизбек Авазмуродов - Фелипе Моралес Силва (Куба)


-100 кг вазн тоифаси 

Музаффарбек Тўрабоев - Баймират Мажанов (Туркманистон)

Эрназар Сарсенбаев - Бекзат Шагатаев (Қозоғистон)

Рустам Шораҳматов - Нурлихан Шархан (Қозоғистон) 

Шермуҳаммад Жандреев - Рафаел Бузакарини (Бразилия) 


+100 кг вазн тоифаси

Алишер Юсупов - Галимжан Крикбаев (Қозоғистон)/Емирхан Жолдошказиев (Қирғиз Республикаси)

Шоҳруҳхон Бахтиёров - Ёханнес Фрей (Германия) 

Ўткирбек Тўрабоев - Марвин Гадеу (Монако)

Исломбек Равшанқулов - Евгений Балевский (Украина)


-78 кг вазн тоифаси

Ирисхон Қурбонбоева - Петрунжела Павич (Хорватия)

Ширинжон Йўлдошева - Женжао Ма (Хитой)

Фарангиз Холмуродова - Алисе Белланди (Италия)

Нодира Йўлдошева - Шу Хсу Ванг (Хитой Тайпейи)


+78 кг вазн тоифаси

Рината Илматова - Эрика Симонетти (Италия)

Фотима Қурамбоева - Таҳани Ал Қаҳтани (Саудия Арабистони)

Моҳларойим Тўхтамишева - Ксин Су (Хитой)

Дурдона Низомиддинова - Жиованна Сантос (Бразилия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг