UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0

04 июн 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кеча Қорақалпоғистонда қўл жанги бўйича катта мусобақа ташкил этилди (Барча натижалар + ГАЛЕРЕЯ)

Кеча Қорқалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри қўл жанги бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилди.

Унда аралаш яккакураш усталаримиз билан бирга дунёнинг 6 давлатдан келган кучли қўл жанги спорти вакиллари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Беларусь, Германия ва Молдовадан келган спортчилар Ҳусниддин Сатторов, Икром Абдураимов, Нурсултон Сейтмуратов, Жамшид Раҳмоналиев, Шаҳбоз Турсунов, Ботирбек Ҳўжабеков каби номдор жангчиларимизга қарши кураш олиб боришди.  

Барча натижалар:

1. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 1-жангда 62 кг вазн тоифада Тохир Токарев (Россия) Шахбоз Турсунов (Ўзбекистон) тўқнаш келди. Ушбу жанг 1-раундда россиялик спортчининг ғалабаси билан якунланди. Токарев оғриқни қўллаш усули орқали 48 сонияда зафар қучди.




2. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 2-жангда 57 кг вазн тоифада Зафар Абдурахмонов (Озарбайжон. Боку) Икром Абдреимов (Ўзбекистон) билан рўбарў келди. Мазкур 3 раунддан иборат жангда хакамлар қарор билан Икром Абдреимов ғалаба қозонди.




3. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 3-жангда 67 кг вазн тоифада Ник Шандлер (Германия) 2-карра жаҳон чемпиони Хусниддин Сатторов (Ўзбекистон) қарши рингга чиқди. Ушбу жанг 1- раундда хамюртимиз рақибга оёқни оғритиш усулини қўллаб 53- сонияда муддатдан аввал ғалабани қўлга киритди.




4. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 4-жангда 80 кг вазн тоифасида Улуғбек Усмонов ( Тожикистон) Нурсултон Ситмуратов (Ўзбекистон) га қарши рингга чиқди. 3 раунддан иборат жангда Нурсултон 1-раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.





5. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 5-жангда 88 кг вазн тоифасида Денис Гвоздев ( Беларусь) Жамшид Раҳмоналиев (Ўзбекистон) га қарши рингга чиқди. 3 раунддан иборат жангда Жамшид 1-раунднинг 39-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.




6. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги асосий жангда 97 кг вазн тоифада Дмитрий Чакуста (Молдова) Батирбек Хожабеков (Ўзбекистон) рўбарў келди. 5 раунд давом этган баҳс юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг