UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

21 июн 05:59
Янгиликлар

Каратэ

"KELES OPEN-2022”да Ўзбекистон каратэчилари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди + ФОТО

Тошкент тумани марказидаги “Универсал” спорт мажмуасида спортнинг каратэ-WKF тури бўйича Тошкент тумани III-анъанавий “KELES OPEN-2022” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан шунингдек, мамлакатимизнинг Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами 550 нафардан ортиқ спортчи-ёшлар ғолиблик учун татамига чиқишди.  

Муросасиз тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, юртимиз каратэчилари умумжамоа ҳисобида энг кўп медаллар жамғариб,  фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ўринни Тожикистон ёшлари эгаллаган бўлишса, учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этди. 

Қувонарлиси, Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда "Келес каратэ" клуби шуғулланувчилари Саидислом Саидакбархўжаев ва Азизбек Исломбековлар ўз вазн тоифаларида чемпионлик камарига эга бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар  диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақани юқори савияда ўтишида яқиндан ёрдам бергани учун ташкилотчилар барча ҳамкорларга, жумладан Тошкент тумани ҳокимлигига, Тошкент вилояти каратэ федерациясига, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига,хусусан, университетнинг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Шуҳрат Арслонов, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпиони Фарҳод Тўраев, дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари совриндори Абдулла Тангриевларга алоҳида миннатдорлик билдиришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг