UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0

12 июн 11:58
Янгиликлар

Каратэ

Келесда каратэ бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  КаратэKeles Open
10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида спортнинг каратэ WKF тури бўйича "Keles Open" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, вилоят каратэ федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилган мусобақада қўшни давлат спортчилари ҳам татамига чиқишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни Қозоғистон ва Тожикистон давлатлардан 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 600 нафардан зиёл каратэчилар ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. 

Юқори савияда ташкил этилган мазкур тўртинчи анъанавий мусобақани "Keles Karate" спорт клуби раҳбари, мусобақа бош котиби Дилшод Юсупов ва халқаро тоифадаги ҳакам Санжар Мақсудов бошчилигидаги 30 нафар ҳакамлар бошқариб боришди.

Икки кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижалирга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Хоразм вилояти каратэчилари эгаллаган бўлса, учинчи ўринлар Сирдарё ва Наманган вилояти жамоаларига насиб этди.

Барча вазн тоифаларидаги ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг