UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0

25 дек 07:03
Янгиликлар

Футбол

Кенжабоевнинг трансферидан "Насаф" қанча маблағ ишлаб олиши мумкин?

Кеча "Насаф" футболчиси Ислом Кенжабоев Жанубий Кореянинг "Жежу Юнайтед" жамоасига ўтди.

Бу борада сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов ўз твиттерида шундай деб ёзди: 

"Ислом эркин агент сифатида кетди. ФИФА қоидасига кўра, 23 ёшгача бўлган футболчи эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтган тақдирда ҳам ўша клуб футболчини тарбиялаган жамоага маълум миқдорда маблағ тўлаб беради. «Насаф» Кенжабоевни 9 йиллик фаолияти учун «Жежу»дан пул олади".

Бунга қўшимча сифатида коммент тариқасида "Пахтакор" футбол клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров аниқлаштириш киритиб ўтди:

"Жежу" 4-тоифа бўлса 18 минг, 3-тоифа бўлса 90 минг доллар атрофида 9 йил учун".

Маълумот учун, "Чежу Юнайтед" 2020 йил К2 Лигада иштирок этди ва биринчи ўринни эгаллаб К1 Лигага йўлланма олди. 2021 йилда "Чежу" Корея олий лигасида ўйнайдиган бўлди.

Ислом Кенжабоев ўтган мавсум 26 ўйинда майдонга тушди ва 5 голнинг муаллифига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг