08 окт 15:19
Янгиликлар
Теннис
Кейинги мавсумда "Девис Кубоги" янгича форматда ўтказилади
Янги мавсумдан бошлаб "Девис Кубоги"нинг минтақавий баҳсларида ўзгаришлар бўлади.
Ўйинлар энди уч кун эмас, икки кун ўтказилади. Баҳслар эса бешта сетликдан уч сетлига ўзгартирилди.
Биринчи кунги ўйинларда иккита яккалик ўйин ўтказилади. Иккинчи куни эса жуфтлик, сўнгра яна яккалик ўйинлари бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда турнир расмий сайти.
Бундан ташқари битта тўқнашув учун рўйхатга киритиш мумкин бўлган спортчилар сони тўрт нафардан беш нафарга етказилди.
Ҳавола :
Манба : daviscup.com
Фикрлар