UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

12 май 21:35
Янгиликлар

Кикбоксинг

Кикбоксчиларимиз Туркиядаги нуфузли халқаро турнирда иштирок этмоқда

Теглар :  Кикбоксинг
Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида спортнинг кикбокс тури бўйича 7-халқаро Туркия Очиқ кубоги мусобақасига старт берилади.

Унда Ўзбекистон кикбокс терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Шу мақсадда яқинда мамлакатимиз кикбоксчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетишди.

12-15-май кунлари ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50дан ортиқ давлатидан жами 3 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бориши кутилмоқда.

Унда Ватанимиз шарафини 62 нафар спортчи 6та йўналишда ҳимоя қилишади. Шунингдек, мамлакатимиз спорт делегацияси таркибидан тренерлар, ҳакамлар, кузатувчилар ва делегация расмийларини қўшиб ҳисоблаганда жами 75 киши ўрин олган.

Спортчиларимизга бўлажак мусобақаларда Ватанимиз байроғини янада юқорига кўтаришида омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг